Ўктам Барноев янги лавозимга тасдиқланди

© Пресс-служба Хокимията Бухарской областиУктам Барноев
Уктам Барноев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У Ўзбекистон Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар берилди Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

"Ўктам Исоевич Барноев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлансин ва шу муносабат билан Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этилсин", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Барноев Бухоро вилояти ҳокими лавозимини 2016 йил декабрдан буён эгаллаб келган.

Сешанба, 25 февраль куни Ўзбекистон президенти қатор тайинловларни амалга оширган эди.

Хусусан, президент фармони билан Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига;

Тимур Ишметов  Ўзбекистон молия вазири лавозимига; Омонулло Насритдинходжаев Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига; Фарход Арзиев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига; Илҳом Неъматов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0