ТИВ Саудия Арабистонига бормоқчи бўлган фуқароларга муҳим баёнот билан чиқди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПаломники в Мекке
Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг чет эл фуқароларининг Умра амалларини бажариш мақсадида Подшоҳликка кириши ҳамда уларга виза берилиши вақтинчалик тўхтатилганилиги тўғрисида расман хабардор қилди.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. ТИВ Саудия Арабистонига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига баёнот билан чиқди.

Из Саудовской Аравии вернулась первая группа узбекских паломников - Sputnik Ўзбекистон
Умра визасини бериш вақтинча тўхтатилди - Дин ишлари қўмитаси

“Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси Ўзбекистон томонини чет эл, жумладан Ўзбекистон фуқароларининг Умра амалларини бажариш ва Мадина шаҳридаги Пайғамбаримизнинг Муқаддас Масжидини зиёрат қилиш мақсадида Подшоҳликка кириши ҳамда уларга виза берилиши вақтинчалик тўхтатилганилиги тўғрисида расман хабардор қилди.

Мазкур чоралар COVID-19 коронавирусининг тарқалишини олдини олиш учун қўлланилмоқда.

Шу муносабат билан Подшоҳликка боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонининг мазкур қарорини ҳисобга олишлари зарур”, - дейилган хабарда.                  

Янгиликлар лентаси
0