“Қўл бериб кўришишнинг вақти эмас”: коронавирусдан қандай ҳимояланиш керак

CC0 / Pixabay / rawpixel / Рукопожатие, архивное фото
Рукопожатие, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусдан ҳимояланиш чораси сифатида “Ньюкасл” клуби футболчилари орасида қўл бериб кўришиш тақиқланди.

“Ньюкасл” футбол клуби базасида қўл бериб кўришиш тақиқланди. Бу ҳақда Англия футбол клубининг бош мураббийи Стив Брюс айтди.

Концепция костюма от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
“Кўршапалак одам”: коронавирусдан ҳимоя кийими дизайни тайёрланди - фото

Унинг сўзларига кўра, "Нюкасл" да футболчилар ва ходимлар ҳар куни эрталаб клуб базасида бир бири билан қўл бериб кўришишган.

"Биз шифокорнинг маслаҳати бўйича қўл бериб кўришишни тўхтатдик. Бизда аъло даражадаги шифокор бор, у бизни нима қилиш кераклиги ҳақида хабардор қилиб туради”, - мураббий сўзларини келтиради Sky Sports.

Sputnik радио эфирида биологик хавфсизлик бўйича эксперт Николай Дурманов футболчилар учун жорий этилган бу чеклов юзасидан изоҳ берди ва ўз тавсияларини айтди.

“"Нюкасл" футбол клубининг тавсиялари тиббиёт жиҳатдан асослидир. Бу нафақат ўйинчилар, балки бошқа фуқаролар ҳам буни ҳисобга олиш керак бўлган нарса. Биз бир-биримиз билан учрашганда қўл сиқиш, қучоқлаш ва ҳатто ўпишни яхши кўрамиз. Аммо ҳозир буни қилиш вақти эмас. Шундай қилиб, бу жуда оқилона маслаҳат. У умуман олганда шифокорлар берадиган тавсиялар доирасида: кўп одамлар тўпланадиган жойга бормаслик, айниқса йўталаётган ва аксираётган одамлар билан алоқани минималлаштиришга ҳаракат қилиш керак”, - дейди Дурманов.

Летучия мыш  - Sputnik Ўзбекистон
Кўршапалак, фитна ёки патоген: коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри

Унга кўра, фақат тиббий бир марталик ниқобларга ишониб қолиш керак эмас.

“Ниқоблар – вируснинг майда заррачаларидан ҳимоя қилишга кафолат бермайди. Қўл гигиенаси бу ерда, барча экзотик маслаҳатларга қараганда, анча муҳимдир. Қўлингизни тез-тез ювиш керак, сиртларни антисептик моддалар билан артишиш керак. Вирус бу бактерия эмаслигини ёдда тутиш керак. Агар спиртли эритмалар дезинфекциялаш учун ишлатилса, унда уларнинг кучи камида 60 даража бўлиши керак. Оддий қўл ювиш геллари одамлар ўйлагандек, самарали бўлмаслиги мумкин”, - деди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0