ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг ахборот хизмати маълум қилмоқда.
- Мусиқа таълими;
- Жисмоний маданият;
- Технологик таълим;
- Чақириққача ҳарбий таълим;
- Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
- Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт каби йўналишлар шулар жумласидандир
Жорий йилнинг 2020 йил 27 февраль куни Ўзбекистон Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган.
Унга кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, педагогика таълим соҳасининг 6 та бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган.