Бишкекда тиббий ниқоблар танқислиги юзага келди - видео

Oбуна бўлиш
Sputnik Қирғизистон мухбири дорихоналарни айланиб чиқди, пойтахтида ниқоблар танқислиги ҳолати юзага келганини аниқлади. Бугунги кунда мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмади.

Етти дорихонадан фақат биттасида тиббий ниқобларни сотиб олиш уддасидан чиқди.

Дорихона ходимларининг сўзларига кўра, "на хитой, на маҳаллий" ниқоблар аллақачон қолмаган. Етказиб бериш тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас.

Қирғизистон ССВ дори-дармон таъминоти ва тиббий техника департаменти директори ўринбосари Руслан Акматов маскаларни импорт қилиш бўйича бир неча мамлакатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

"Афсуски, бизда тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш корхоналари умуман йўқ. Икки компания фақат кичик ишлаб чиқаришни очиш учун ариза топширди. Айтганча, барча жиҳозлар Хитойдан етказиб берилмоқда, шунинг учун бугунги кунда Ўзбекистондан етказиб бериш масаласида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, Покистон билан музокаралар олиб борилмоқда", - деди Акматов.

Янгиликлар лентаси
0