Ўзбекистонда дипломлар бу йилдан QR–код билан берилади

© AFP 2023 / StrQR-код на рисовом поле в Китае
QR-код на рисовом поле в Китае  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, QR-код қўйиш тизими ОТМ томонидан берилган дипломларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда энг самарали ечим бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов бугун, 27 февраль куни Тошкент шаҳрида ўтказилган "Олий  таълим - коррупциясиз соҳа" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда жорий йилдан Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги дипломлар QR–код билан берилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Конкурсный отбор  на обучение в высших учебных заведениях США и Европы - Sputnik Ўзбекистон
Вазирлик қўшни давлатлардан ўқишни кўчиришда кузатилаётган қалбакилаштиришдан огоҳлантирди

Мажидовнинг сўзларига қараганда, олий таълим тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга имкон бераётган сабаб ва шароитларни бартараф этиш мақсадида 2020 йил йўл харитасидаги вазифалар қайтадан кўриб чиқилган. Бунда йил давомидаги тажриба ва қайси масалалар ўз ечимини топмаганлиги ҳисобга олинган.

"Буларнинг ичига электрон университет лойиҳаси доирасида ўқув жараёнини электронлаштириш ва натижада жараёнларда шаффофликни таъминлаш механизмлари киритилди. Олий маълумот тўғрисидаги дипломларга QR-код қўйиб, шундай дипломлар бу йилдан бошлаб берилиши кўздан тутилган", - дея аниқлик киритди Мажидов.

Таъкидланишича, QR-код қўйиш тизими ОТМ томонидан берилган дипломларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда энг самарали ечим бўлади.

"Биринчидан, бу жуда қулай - ахир бу маълумотлар базаси ролини бажаради. Ва бу янгилик жорий этилганидан сўнг, диплом ва баҳолардан кўчирма олиш сингари муаммолар ортда қолади. Ортиқча ташвишлар йўқолади. Қолаверса, бу янгилик киритилишининг иккинчи сабаби - бу дипломларни сохталаштириш, уларни сотиб олиш сингари салбий ҳолатларнинг олдини олишдир. Ўйлайманки, киритилаётган янгилик иш берувчилар билан бир қаторда диплом соҳибларининг ўзлари учун ҳам ғоятда катта қулайлик яратади", - деди вазир Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Янгиликлар лентаси
0