ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. 13 февраль куни Рио-де-Жанейрода дунёга келган Изабелла Перейра де Хесус ҳаётининг биринчи дақиқаларида олинган сурати интернетда тез оммалашмоқда ва янги мем унвонига давогарлик қилмоқда.
Профессионал фотосуратчи Родриго Кунстманн Изабелла туғилганидан бир неча сония ўтгач уни суратга олди.
Фотосуратчи тасвирни Facebook’га жойлаштирди ва у тез фурсатда “вирус” мақомига эга бўлди. Бундай эрта машҳурликнинг сабаби қизчанинг юз ифодаси эди.
“Бугун туғилган куним, бунга ҳатто кийимим ҳам йўқ”, - деб ёзган суратга муаллиф.
Фотосурат дарҳол интернетда мемга айланди: фойдаланувчилар кўпгина ижтимоий муаммолар билан чақалоқнинг норозилигини солиштиришмоқда.
Baby’s first thoughts: You people just woke me up from a long nap. And what do you mean I’ve got to pay taxes? And the hospital bill too? https://t.co/n5cCKJVH1U via @nypost
— Susannah Bryan (@Susannah_Bryan) February 25, 2020
“Боланинг биринчи фикрлари: одамлар, мени узоқ уйқудан сўнг уйғотдингиз. Энди солиқ тўлашим кераклигини айтмоқчимисиз? Касаллик таътилини ҳам тўлашим керакми?”, - деган изоҳ қолдирган фойдаланувчи @Susannah_Bryan.