Пойтахт ва Тошкент вилоятида халқаро террористик ташкилотининг 21 нафар аъзоси ушланди

© МВДВ Узбекистане задержаны члены течения "Джихадисты"
В Узбекистане задержаны члены течения Джихадисты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ноқонуний диний йиғилишлар ўтказишган. Унда Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаганлар.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. 26 февраль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида халқаро террористик ва экстремистик ташкилотлар тарафдорлари ва аъзолари аниқланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда халқаро террористик ташкилотнинг 20 дан ортиқ аъзоси қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мазкур шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ноқонуний диний йиғилишлар ўтказишган. Унда Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаганлар.

Хабарда ёзилишича, улар ушбу ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштириб келганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244.2-моддаси 1-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ва вилоят ҳудудидаги 24 та манзилларда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахслар ички ишлар идораларига келтирилди.

Таъкидланишича, ушбу шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилган. Далиллар қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 19 февраль куни Тошкентда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” (ТЖК) халқаро террористик ташкилотига алоқадор бўлган 21 киши қўлга олинган эди.

Янгиликлар лентаси
0