Озодлик эвазига нималарга тайёр: Каримова Ўзбекистон президентига мактуб ёзди

© AFP 2023 / Amy SussmanГульнара Каримова
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ушбу масалага тўғри ёндашишдан давлат ҳам наф кўриши мумкин деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Гулнора Каримова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ўз озодлиги эвазига пуллардан воз кечишга тайёрлигини маълум қилди. Унинг очиқ хатини қизи Имон Каримова Instagram саҳифасига жойлаштирган.

Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи сўнгги йилларда соғлиғига жиддий путур етгани, зудлик билан жарроҳлик амалиётига муҳтожлигини баён қилган.

“Оилам ва соғлиғимни сақлаб қолиш учун тўғри шароитда пул маблағларига нисбатан ҳар қандай даъводан воз кечишга тайëрман”, - дея ёзган у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Для более доступного прочтения текст доступен на странице в Facebook #freeguli #uzbekistan

Публикация от @ iman.k17

Қайд этилишича, у оиласининг ихтиëрида қолган ва Швейцария банкларида музлатилган 686 миллион долларни давлат фойдасига беришга тайёр.

Каримованинг сўзларига кўра, суд жараёнга қарамасдан унинг ҳар қандай мурожаатларини рад қилмоқда. У ушбу масалага тўғри ёндашишдан давлат ҳам наф кўриши мумкин деб ҳисоблайди, зеро катта миқдордаги пуллар мамлакат учун зарур бўлган инсонпарварлик лойиҳаларига (тиббиёт, таълим ва бошқа) сарфланиши мумкин.

"Биз фарзандларимиз – унинг набиралари билан - орадан 7 йил ўтиб, яна оиламиз билан бирга яшашга ишонамиз ва бунинг учун Сиздан миннатдор бўламиз”, - деб сўзларига якун ясаган Гулнора Каримова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ОАВлари Гулнора Каримованинг шу кунгача номаълум бўлган кўчмас мулклари рўйхатини эълон қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0