Мирзиёев Эрдоғанни туғилган куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 20 февраля в Анкаре принял участие в церемонии открытия Народной библиотеки при Президенте Турецкой Республики
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 20 февраля в Анкаре принял участие в церемонии открытия Народной библиотеки при Президенте Турецкой Республики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.  

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи – энг қизиқарли суратлар

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади.

"Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг мамлакатни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилди. Давлатлар ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси юксак баҳоланди.

Президентлар шу ой Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Мулоқот чоғида кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, президентлар минтақавий ҳамкорлик ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар", - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0