Ўзбекистонда аёл ҳокимдан кейин элчи аёллар ҳам пайдо бўладими?

© Sputnik / Сергей ПятаковЖенщина несет папку с документами
Женщина несет папку с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келажакда Ўзбекистонда ҳам аёл элчилар пайдо бўлади, бу борада ҳозир тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Кеча Халқаро пресс клубда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлардан бири, ҳозир Ўзбекистон элчиларининг ҳаммаси эркак киши, аёл киши ҳам элчи бўлиши режалаштирилганми, деб савол берди.

Ушбу саволга Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев жавоб берди.

Сенатор айтишига қараганда Ўзбекистон ушбу масалага жуда жиддий ёндашмоқда. Айни дамда республикада элчиларни ҳар томонлама етук қилиб тайёрлаш,  ҳам дипломатик, ҳам интеллектуал, ҳам маданий жиҳатдан етик қилиб тайёрлаш бўйича махсус курслар таъсис этиш режалаштирилган.

Ушбу курсларда аёлларни ҳам тайёрлаш ҳақида ҳам алоҳида кўрсатмалар берилган ва бунинг учун керакли ишлар олиб борилмоқда. Шуниндек,  бу борада Япони, Россия ва Австрия тажрибаси ўрганилмоқда.

Тез кунларда биз бу буорада тегишли таклифларни киритамиз Умид қиламизки ақн орада элчиларимиз орасида аёллар ҳам ўз ўринларини топади, - деди Сафоев.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими лавозимига биринчи аёл киши тайинланган эди. 

Маълумот учун, охирги вақтларда Ўзбекистонда гендер тенгликка катта эътибор берилмоқда. Хусусан барча соҳаларда аёллар ишлаши, раҳбарлик лавозимларида ҳам аёллар сонини ошириб бориш вазифалари қўйилган. 2019 йилнинг 2 сентябрида "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган эди. 

Янгиликлар лентаси
0