ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Молия вазири Жамшид Қўчқоров эгаллаб турган лавозимини тарк этган ва Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукуматидаги манбасига таянган ҳолда қатор ўзбек ОАВлари хабар бермоқда.
Қўчқоров янги лавозимда Ботир Хўжаев ўрнида иш бошлаши, шу билан бирга бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолиши қўшимча қилинган.
Айни пайтга қадар Ҳукуматдаги ўзгаришлар ҳақида расман хабар берилгани йўқ. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги расмий сайтидаги раҳбарият бўлимида маълумотлар янгиланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Жамшид Қўчқоров (1964 йилда туғилган) 1993 йилдан 1997 йилгача Марказий банкда фаолият юритган. 1997 йилдан 2020 йилгача— молия вазирлигида, 2017 йилда Рустам Азимов истеъфосидан сўнг ушбу вазирликка раҳбар этиб тайинланган.