ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Ани дамда "Қамчиқ" довонида йўл очиқ, об-ҳаво яхши, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати ўзининг телеграм каналида.
"Айни вақтда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида об-ҳаво очиқ, ёғингарчиликлар кузатилмаган. Ҳаво ҳарорати 0 +10 даражани ташкил этади. Довонда автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати таъминланган", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Қамчиқ довонида бир неча автомобиллар қор ва музлама туфайли ҳаракатлана олмаётганликлари акс этган видеолавҳалар пайдо бўлган эди.