ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Бухорода “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Калта-кир» газ конидаги шу кунгача яроқсиз бўлган 8-сонли газ қудуғи қайта таъмирланиб, ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қудуқда сув йўлларини ёпиш ишлари бажарилиб, 1084-1081 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилган. Натижада қудуқни саноат миқёсида кунлик 70 минг куб метр газ қазиб олинмоқда.
Маълумот учун, "Калта-кир" газ кони Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишлатишга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” бироз олдин ерни ёриш услубида фойдаланиш тўхтатилган қудуқлардан нефт олишни бошлагани ҳақида хабар қилган эди.