ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Бугун Бўстонлиқда велошоссе бўйича халқаро турнир бошланди. Ушбу мусобақада бир қатор хориж давларидан келган иқтидорли спортчилар куч синашади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Мусобақа 24 - 28 феврал кунлари бўлиб ўтади. 25-феврал куни ушбу мусобақага расман старт берилиб, спортчилар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи айланма магистраль йўли бўйлаб айланишади.
Мусобақада бир қатор хорижий давлатлардан келган, шу билан бирга республиканинг барча ҳудудларидан велошоссе бўйича саралаб олинган маҳаллий спортчилар қатнашишмоқда.
Бугун мусобақа иштирокчилари кутиб олиниб, тадбирга тайёргарлик кўриш ишлари якунланди.
Халқаро турнир ғолиблари медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.