ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкентнинг Яккасарой туманидаги илгари тадбиркор дарахтларни ноқонуний кесиб ташлаган ерда 150 та янги дарахт кӯчатлари ӯтқазилади.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кӯчасидаги дарахт кесилиши ҳолати бӯйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошчилигида шаҳар прокуратураси ва масалага алоқадор тегишли ташкилот ва идоралар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган.
Ишчи гуруҳ қисқа муддатда кесилган дарахтлар ӯрнига камида 150 та янги дарахт кӯчатлари ӯтқазилишини таъминлайди, дарахтлар кесилиши ҳолатини ӯрганиб чиқиб, қонун бузилишига йӯл қӯйган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўради.
"Кўкаламзорлаштириш ишлари кўтаринки руҳда олиб борилмоқда", - дейилган хабарда.