Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Яккасарой тумани “Юнус Ражабий” маҳалласида кўп йиллик 81 та дарахтларнинг кесилганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилди.
Натижаларига кўра Яккасарой тумани ҳокимлиги ва “B. And S.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 198-моддаси (Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчиларга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган
Тергов давомида жами 1 млрд. 891,3 млн. сўм миқдорда етказилган зарар ундирилиши таъминланди.
Илгари тадбиркор дарахтларни ноқонуний кесиб ташлаган ерда 150 та янги дарахт кӯчатлари ӯтқазилмоқда.