“Ичкилик қурсин”: Тошкентда болалар ўз уйидан қочиб кетишди

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента.
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда спиртли ичимликларга муккасидан кетган ота-онаси дастидан 11 ёшли болакай ва 8 ёшли қизалоқ уйдан қочиб кетди.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз  ичкиликка ружу қўйган ота-онасидан қасддан қочиб кетди.

Собака на улице бразильского города Белу-Оризонти после наводнения  - Sputnik Ўзбекистон
Баъзи одамлардан яхшироқ: Самарқандда ит янги туғилган чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолди

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида билдирилишича,  16-февраль куни Миробод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига икки нафар вояга етмаган болаларнинг отаси 36 ёшли Евгений А. мурожаат қилган. Эркак 15-февраль куни тахминан соат 8.00 да унинг 11 ёши ўғли ва 8 ёшли қизи уйдан чиқиб, номаълум томонга йўл олгани ва қайтиб келишмаганини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида болаларни ИИББ ППХ ходимлари топиб, уларни уйларига қайтаришган.

Кейинчалик маълум бўлишича, болалар қасддан уйдан қочиб, қўшни уйнинг томида спиртли ичимликларга ружу қўйган ота-онасидан яширинишар экан. Бу борада қўшниларнинг фикрлари ўрганилган.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда ота-оналик ҳуқуқини чеклаш масаласини ҳал қилиш ҳақида ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда.

“Болалар эса суд томонидан уларнинг тақдирлари бўйича қарор қабул қилингунча Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилдилар”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0