ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Суриядаги Дамашқ-Алеппо трассасида фуқаро транспорти ҳаракати очилди, деб баёнот берди Сурия араб республикаси транспорт вазири Али Хамуд.
"Дамашқ-Алеппо трассаси транспорт оқими учун расман очиқ, ва у тўлалигича фуқаролар ихтиёрида", - дея иқтибос келтирган РИА Новости вазир сўзларидан.
Сурия Ҳукумат кучлари 16 февраль куни Алеппо шаҳри атрофидаги барча аҳоли пунктлари устидан тўлиқ назорат ўрнатдилар, бу 2012 йилдан бери биринчи маротаба юз берди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида турк армияси позициялари ҳаводан ҳужумга учраган ва бунинг натижасида 12 ҳарбий хизматчиси ва бир нафар фуқаро мутахассисини йўқотган эди. Шундан сўнг Суриядаги вазият кескин ўзгарди.
Бунга жавобан турк армияси юздан ортиқ нишонларга қарата зарба берди, шунингдек, жангарилар томонидан Идлиб осмонида иккита сурия вертолёти уриб туширилди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған агар турк қўшинига нисбатан зиддият кучаядиган бўлса, Анқара Сурия армияси позицияларини бомбардимон қилишга тайёрлигини айтиб, Идлиб провинцияси устида авиацияни йўқ қилиш билан таҳдид қилган эди.
Сал олдин Sputnik радиоси Алеппо аэропорти саккиз йил деганда биринчи марта илк марта фуқаролар самолётини қабул қилгани ҳақида хабар берганди.