Юнусобод метроси қурилишида ҳалок бўлганларга компенсация тўловлари белгиланди

© SputnikВ Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро
В Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус комиссия қарори билан ҳалок бўлганлар оилаларига ҳам бир марталик нафақа пуллари, шунингдек, меҳнатга лаёқатли бўлмаган оила аъзолари учун ойлик компенсация тўловларини белгилаган.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Юнусобод метро линияси қурилишидаги фожеа оқибатида ҳалок бўлган “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ходими Зариф Каримовга оиланинг асосий боқувчиси бўлгани сабабли 281 млн 671 минг сўмлик бир марталик нафақа белгилади. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти матбуот хизматининг хабарига асосан.

В Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод метро қурилишида юз берган фожианинг асл сабаби маълум бўлди

Тўловлар иш берувчи ва суғурта компанияси томонидан марҳумнинг турмуш ўртоғига 12 февраль куни ўтказиб берилган. Бундан ташқари, марҳумнинг дафн маросими харажатлари учун 8 млн сўм ажратилган. Марҳумнинг қарамоғида бўлган беш нафар оила аъзосининг ҳар бирига 650 минг сўм миқдорида нафақа ҳар ой тўлаб борилиши бошланган.

Махсус комиссия қарори билан яна 5 нафар ҳалок бўлганлар оилаларига ҳам бир марталик нафақа пуллари, шунингдек, меҳнатга лаёқатли бўлмаган оила аъзолари учун ойлик компенсация тўловларини белгилаган. Уларга тўловларни меҳнат шартномасини тузган фирма амалга оширади.

Янгиликлар лентаси
0