Хитойда коронавирусни қайта юқтириш ҳолати қайд этилди - ОАВ

© Sputnik / Мигель Кандела / Медиабанкка ўтишСитуация в Гонконге в связи с коронавирусом
Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Сичуань провинциясида коронавирусни қайта юқтириш ҳолати аниқланди. Бемор ва унинг оила аъзолари шифокорлар томондан олиб кетилган.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Хитойнинг Сичуань провинциясида коронавирусни  қайта юқтириш ҳолати аниқланди, деб хабар беради People's Daily. РИА Новости хабарига асосан.

Житель Гонконга использует пластиковую бутылку в качестве маски, чтобы защититься от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга қарши вакцина қачон синовдан ўтказилади?

Ушбу бемор январ ойининг бошида шифохонадан чиқарилган эди, деб ёзади газета. Чиқиб кетганидан кейин у уй карантинида бўлган ва ҳеч қаерга чиқмаган. Ўн кун ўтгач, унда вирусли нуклеин кислотани аниқлаш учун қайта текширув ўтказилди ва натижаси ижобий натижа чиқди. Бемор ва унинг оиласи тегишли тузилмалар томонидан олиб кетилган, уйлари дезинфекция қилинди.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ЖССТга мамлакатнинг марказий қисмида (Хубей провинцияси) Уханда келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус. ЖССТ ушбу касалликни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий ном - COVID-19 берилди. Хитойнинг ўзида коронавирус қурбонлари сони 2236 ташкил қилди, 18264 киши даволаниб чиқди.

Янгиликлар лентаси
0