Санкциялар - АҚШ ҳамкорларини кўндиришнинг қўшимча чорасига айланмоқда

Oбуна бўлиш
Трамп “Роснефт”га қарши санкциялардан Европа ва Осиёдаги ҳамкорларига босим ўтказиш учун фойдаланмоқда.

АҚШ молия вазирлиги Венесуэла нефти савдоси билан шуғулланадиган, “Роснефт” шўъба корхонаси бўлган, Rosneft Traidingга қарши санкциялар киритди. “Роснефт” Венесуэла давлат корхонаси бўлган PDVSAнинг энг йирик нефт экспортчисидир. Вашингтон эса Венесуэладаги қонуний ҳукуматни ағдариб ташлаб ушбу давлатнинг барча иқтисодий мунособатларига босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.

АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс: АҚШ Rosneft Trading Sa ва унинг вице-президенти Дидье Касимирога қарши санкцилар киритди. Rosneft Trading SA Венесуэла қонуний ҳукуматини маблағ билан таъминлаш мақсадида глобал бозорда нефт сотиш, етказиб бериш шартномалари имзолашда воситачи сифатида иштирок этган.

АҚШ янги санкциялари – бу нафақат Россияга босим ўтказиш, балким Николас Мадурога ва АҚШнинг Европа ва Осиёдаги ҳамкорларига ҳам қарши қаратилган. 

Янгиликлар лентаси
0