ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Беларусь, Украина, Молдова ва Қозоғистон аҳолиси учун РФ фуқаролигини олиш жараёни соддалаштирилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik Ближнее зарубежье Telegram канали.
Қонунчилик лойиҳаси Россия фуқаролиги қабул қилиниши муддатларини қисқартиришни назарда тутади. Давлат думасининг МДҲ масалалари, евроосиё интеграциялари ва ватандошлар билан алоқалар бўйича қўмита раҳбари Леонид Калашниковнинг айтишича, қуйидаги низомлар киритилмоқда:
- Фуқароликни олиш учун беш йил РФда яшаш талаб этилмайди;
- ушбу мамлакатлар яшовчилари "моддий аҳволини исботлаши керак бўлмайди";
- қонун лойиҳаси РФ фуқаролигини мавжуд фуқароликдан воз кечмаган ҳолда олиш имкониятини кўзда тутади.
РФ фуқаролигини соддалаштирилган ҳолда олиш ҳуқуқи тўғрисидаги қонун лойиҳаси Давлат думасига февраль ойи охирига қадар киритилади.