Сиёсатшунос: Эрдоғаннинг Идлибдаги амалиёт ҳақидаги сўзларига жиддий қараш керак

© AP PhotoТанки турецкой армии в провинции Идлиб
Танки турецкой армии в провинции Идлиб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Анқара Суриянинг Идлиб шаҳрида ҳарбий амалиёт бошлашга тайёрлигини маълум қилди. Сиёсатшунос Камран Гасанов вазият қандай ривожланиши мумкинлиги борасида мулоҳаза юритди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Анқара Суриянинг Идлиб шаҳрида ҳарбий операция бошлашга тайёрлигини билдирди.

“Агар биз музокаралар олиб бораётган давлатлар Идлибда қилиниши керак бўлган нарсани қилмаса, биз буни ўзимиз бажарамиз. Ҳозирча бизни қониқтирадиган музокаралар натижасини олмадик. Биз Идлибда ўз амалиётимизга тўлиқ тайёрмиз, гап фақат вақт масаласида, буни ҳар қандай вақтда бошлашимиз мумкин, бу биз учун ҳаётий зарур амалиётдир”, - дея Эрдоған сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Ситуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Сурия аҳолиси америка аскарларини тошбўрон қилди - видео

Ўз навбатида, Кремль вакили Дмитрий Песков вазиятни шарҳлар экан, Москва Идлибдаги кескинлик авж олишини тўхтатиш учун Анқара билан алоқаларни давом эттиришини таъкидлади.

“Сочида бир йилдан кўпроқ вақт олдин эришилган келишувлардан мамнун эдик ва бу ўзаро мамнуният эди ва биз жангарилар ва террористик гуруҳларнинг Сурия қуролли кучлари ва Россия ҳарбий кучларига қарши ҳужумлари Идлиб ҳудудидан бошланганидан кейин биз мутлақо қониқишни тўхтатдик. Бизнинг қониқишимиз шу билан тугади", - деди Россия президент матбуот котиби.

У Туркия етакчиси Таййип Эрдоған Сурияда Сурия армиясига қарши ҳарбий амалиётни бошласа, буни энг ёмон сценарий деб атади.

Песков Россиянинг ушбу вазиятда қандай муносабат билдириши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Агар гап Идлибдаги террористик гуруҳларга қарши амалиёт ҳақида кетадиган бўлса, унда бу Сочи келишувига мувофиқ ҳаракатлардир, чунки ҳозирда қурол, техника ва ўқ-дориларнинг етарлича кучли инфратузилмасига эга бўлган ушбу террористик гуруҳларни зарарсизлантириш Туркия томонининг мажбуриятидир”, - дея тушунтирди Россия етакчисининг матбуот котиби.

“Агар гап Сурия республикасининг қонуний ҳокимиятига, Сурия Араб Республикаси қуролли кучларига қарши операциялар ҳақида кетса, унда бу энг ёмон сценарий”, - дея қўшимча қилди Песков.

Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос, РУДН университети катта ўқитувчиси Камран Гасанов вазият юзасидан фикр билдирди.

“Менимча, Эрдўғоннинг баёноти жиддий қабул қилиниши керак, чунки Туркия орқасида учта ҳарбий амалиёт. Улар Евфрат-ортини курдлардан тозалашмоқчи бўлганларида, улар узоқ вақт таҳдид қилишган, бир йил ўтди ва шунга қарамай улар бу амалиётни амалга оширишди. Идлибдаги вазият бу вазиятдан тубдан фарқ қилмайди, чунки у ерда ҳам, бу ерда ҳам Туркия ҳаво ҳудудини бошқарувчи ядро кучига эга улкан давлат билан иш олиб бормоқда. Огоҳлантириш зарбалари Эрдўғонда Сурия армиясини демилитаризациялашган ҳудуддан сиқиб чиқариш ҳоҳшини сустлаштириши мумкин”, - деб ҳисоблайди Камрон Гасанов.

Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғоннинг жиззакилиги - Россияга фойдали

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия Идлиб бўйича бир қатор муҳим мажбуриятларни бажармаганлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида, Туркия вице-президенти Фуат Оқтай бунга қарши фикр билдирди.

Россия, Эрон ва Туркия вакиллари томонидан Остона (ҳозирги Нур-Султон) музокараларида 2017 йил май ойида эришилган келишувга мувофиқ Сурияда тўртта деэскалация ҳудуди ташкил этилди. Улардан учтасининг ҳудуди 2018 йилда Дамашқ назоратига ўтди. Идлиб вилоятида ва қўшни Латакия, Хама ва Ҳалаб вилоятларининг бир қисмида жойлашган тўртинчи зона ҳанузгача республика ҳукуматига бўйсунмаган. Шу билан бирга, унинг катта қисми “Жибҳат ан-Нусра”* гуруҳининг террорчилари томонидан қўлга олинган. 2018 йил сентябр ойида Россия ва Туркия Сочида ўндан ортиқ турли хил бўлинмалар мавжуд бўлган Идлибда қуролсизлантирилган зонани яратиш тўғрисида келишиб олдилар.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0