Москва муфтийси мусулмонларга жамоат жойларида намоз ўқимасликни маслаҳат берди

© Sputnik Стас ЭтвешМолитва, архивное фото
Молитва, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва муфтийси Илдар Аляутдинов мусулмонларни “жамоат жойларида, намойишкорона” ибодат қилмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Москва муфтийси Илдар Аляутдинов мусулмонларга жамоат жойларида намоз ўқимасликни маслаҳат берди. РИА Новости хабарига асосан.

Паломникам из Узбекистана отказали во въезде в Саудовскую Аравию - Sputnik Ўзбекистон
Рамазон ойида умра сафари нархи оширилмайди - дин ишлари бўйича қўмита

У бошқаларга ноқулайлик туғдирмаслик, "реал воқелик ва конституциявий тартибни ҳисобга олган ҳолда" ибодат учун жой танлашга маслаҳат берди.

Россиялик муфтийнинг ушбу баёноти интернет тармоғида тарқалиб кетган - уйларнинг бири олдида ибодат қилаётган овқат етказиб берувчи курьерлар акс этган фотосуратларнинг қизғин муҳокамасидан сўнг янгради.

Ушбу суратларни Москвадаги Новогиреево туманида истиқомат қилувчи киши жойлаштирган.

Сурат остида улар ҳамиша жонажон "Макдональдс" орқасидаги ялангликка ўтиб, ибодат қилишлари ҳақида изоҳ қолдирилган, ушбу ҳолат маҳаллий аҳолини ҳавотирга солаётган бўлиши эҳтимоли бор, ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари эса мурожаатларга жавобан ҳеч қандай чора кўрмаган.

Интернет фойдаланувчилари бу суратларни фаол равишда муҳокама қилишни бошлашди.

Муфтий диндорлар "жамоат жойларида, намойишкорона" намоз ўқимасликлари, бошқаларга ноқулайлик туғдирмаслик кераклигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Аляутдинов мусулмон учун ҳар куни ўз вақтида беш вақт намоз ўқиш фарз эканлигини эслатди. Ахир инсон қаерда бўлишидан қатъи назар, намозни белгиланган вақтда ўқиши, атрофдагилар эса буни тўғри тушунмоқлари зарур.

"Худонинг марҳамати шундаки, давлатимиз катта, жойларимиз кўп. Одамларни безовта қилмасдан, тинчгина ибодат қилиш учун кўздан пана бўлган жойларни топиш мумкин", - деб қўшимча қилди муфтий.

Янгиликлар лентаси
0