ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси СИЗОсида бўлиб турган Алмазбек Атамбаевнинг соғлиги ёмонлашмоқда, деб хабар қилди унинг ўғли Қодирбек адвокат Замир Жоошевга таянган ҳолда.
Қодирбек Атамбаев бу ҳақдаги хабарни Facebookда эълон қилган.
"Отамнинг қон босими кескин тушиб кетган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бу исталган вақтда инсульт ёки инфарктга олиб келиши мумкин. Суткалик мониторинглар натижаларини ҳукумат яшириб келмоқда. Адвокатларнинг сўзларига кўра, охирги марта ўлчалганда қон босими 76га 60ни кўрсатган", — деб ёзган сиёсатчининг ўғли.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот-хизмати Sputnik Қирғизистонга берган изоҳида, Атамбаев ҳолати стабил эканлиги, шифокорлар туну-кун унинг палатасида навбатчилик олиб боришаётганини, сиёсатчи соғлиги назоратда эканлигини айтишган.