ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. UzAuto Motors ижтимоий тармоқлардаги айрим автомобиллар нархи ошгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди ва нархлар ошмаганини маълум қилди.
Лекин 2020 йилдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.
“Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомбил нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган. Мазкур ҳолат дилер ва ҳаридор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль нархи ўзгарган тақдирда ҳаридор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Қуйидаги жадвалда қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган: