Қримда теракт уюштирмоқчи бўлган ўсмирларни қўлга олишда ким ёрдам берган

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишФСБ РФ задержала подростков, готовивших теракты в Крыму
ФСБ РФ задержала подростков, готовивших теракты в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тергов маълумотларига кўра, Керчдаги режалаштирилаётган ҳужумлар ҳақида яна бир киши билган. Ҳозирча у гувоҳ сифатида ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Керч шаҳридаги иккита таълим муассасаларида теракт уюштиришга тайёрланган ўсмирлар ўз режалари билан қиз дўстлари билан ўртоқлашишган. Бу ҳақда Mash Телеграм-каналида хабар қилинди.

Қиз Россиянинг бошқа минтақасида яшайди, шунинг учун улар фақат Интернет орқали гаплашишган. Кўринишидан, ўсмирлар унга ишонишган, шу боис улар ўзларининг “қаҳрамонликлари” билан мақтанишган. Масалан, мушукларни ўлдирганликлари ва уларда портловчи мосламаларни синаб кўришгани ҳақида.

16 ёшли қиз қўрқиб кетиб, бу ҳақда ўз яқинларига айтиб берган. Маълумот ФСБга етиб борган.

Аввалроқ ўсмирларнинг шахси аниқланган эди: булар 15 ёшли Даниил Аниченко ва 17 ёшли Артём Шенгелия.

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишФСБ РФ задержала подростков, готовивших теракты в Крыму
Қримда теракт уюштирмоқчи бўлган ўсмирларни қўлга олишда ким ёрдам берган - Sputnik Ўзбекистон
ФСБ РФ задержала подростков, готовивших теракты в Крыму

Шунингдек, бу иш бўйича яна бир йигит ўтаётгани маълум бўлди. У Курган вилоятида ушланган. Тергов маълумотларига кўра, у режалаштирилаётган ҳужумлар ҳақида билган, ҳозирча у гувоҳ сифатида ўтмоқда, деб ёзади Baza Телеграм-канали.

Ушланганлар ҳақида нималар маълум?

15 ёшли Даниил Аниченко узоқ вақтдан буён ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг назари остида бўлган.  13 ёшидаёқ у билан ижтимоий тармоқларида эълон қилган миллатчилар белгилари борасида профилактик суҳбат ўтказилган.

Аниченко нео-нацистларнинг онлайн-ҳамжамиятининг аъзоси бўлган, унга 2018 йил октябр ойида Керч политехника коллежида йигирма кишини ўлдирган 18 ёшли Владислав Росляков ҳам кирган.

Бундан ташқари, ўспир портловчи моддалар яратиш тафсилотлари муҳокама қилинадиган чатларда кўринган. ФСБнинг маълум қилишича, суҳбатлар ёрдам бермаган.

Даниилнинг танишларининг ҳикояларига кўра, у одамови бўлган ва кўпчлик билан суҳбатлашиши хушламаган. Шунингдек, ўспир ташқи кўриниши туфайли хавотирда бўлиши мумкинлиги таъкидланган: унинг юзида, ҳуснбузар тошмалари бор эди.

Боланинг онаси алкоголга ружу қўйган, отаси автомобилларни таъмирлаш билан шуғулланган ва ўғлини тарбиялаган. Хусусан, у дарсларни ўтказиб юборишига йўл қўймас эди, дея ёзади Mash.

Иккинчи қўлга олинган 17 ёшли Артём Шенгелия. У ҳақида ҳозирча деярли ҳеч нарса маълум эмас.

Ўсмирлар Керч (Қрим) шаҳридаги иккита таълим муассасаларига ҳужум уюштиришни режалаштиришган. Тинтув пайтида уларнинг уйида таркибида вайрон қилувчи элементлари бор портловчи моддалар ва уларни ишлаб чиқариш учун таркибий қисмлар топилган. Бобмбаларни улар уйда сақлаган.

Янгиликлар лентаси
0