ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Тошкентда Миллий гвардия ходимига жароҳат етказган муқаддам судланган шахс қўлга олинди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 14 февраль куни Шайхонтоҳур тумани навбатчилик қисмига “Шодлик” маҳалласидаги хонадонлардан бирида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига ППХ ва Миллий гвардия ходимлари етиб боришди. Ходимлар маст ҳолатда қўлида пичоқ ушлаб турган эркакни тинчлантирмоқчи бўлганлар. Бироқ маст эркак Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган.
© ГУВД г. ТашкентаТошкентда маст эркак Миллий гвардия ходимига жароҳат етказди
Тошкентда маст эркак Миллий гвардия ходимига жароҳат етказди
Натижада жароҳат етказган 25 ёшли Б.А. қўлга олинган ва Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 8-сон ИИБга ҳолатни атрофлича ўрганиш ва қонуний чора кўриш учун олиб борилган.