ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Келгуси ўн йил ичида технологиялар соҳасидаги касблар энг долзарб бўлади, деди HeadHunter матбуот хизмати раҳбари Александр Жабаров.
“Булар биомуҳандис, биофармаколог, биоинформатик, ақлли атроф-муҳит лойиҳалаштирувчи (дизайнер), робототехника бўйича мутахассис, кибер-хавфсизлик мутахассиси, муқобил энергия мутахассиси”, - деди Жабаров.
Рекрутинг портали маълумотларига кўра, бугунги куннинг ўзида бу соҳадаги мутахассисларга талаб катта, ва келгусида уларнинг аҳамияти фақат ошади.
Жабаров талабгор касблар орасида нейропсихолог, дастурчилар, лойиҳа-муҳандислар, 3D-чоп этиш муҳандислари, виртуал ҳақиқат меъмор ва дизайнерлари.
“Бундай ходимларнинг етишмаслиги сабабли улар юқори маош ва қулай шароитларни таклиф қилишга тайёр”, - деди у.
Мутахассиснинг фикрига кўра, янги рақамли касбларни онлайн ва офлайн курсларда, корпоратив университетлардаги махсус дастурларда, шунингдек технология компанияларида амалиёт давомида ўзлаштириш мумкин.