ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Сирдарё вилоятига илк маротаба аёл кишининг ҳоким этиб тайинланганлиги юзасидан муносабат билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Элмира Боситхоновага кўра, Сиёсат ва ҳукуматда аёллар сонини ошириш керак. Сабаби, аёлларнинг олий маълумот олишининг ўзи етарли эмас, аёл қизғин жараёнларда фаол бўлиб намуна кўрсатса, мамлакат қизларининг таълим олишга бўлган интилиши ортади.
Бу ҳақда Боситхонова жорий йилнинг 18 феврал куни Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтган.
Шунингдек, Боёвут тумани ҳокими этиб тайинланган Дилфуза Ўралованинг Ўзбекистондаги ягона ҳоким бўлгани билан табриклаб, унинг туман ҳокими этиб тайинланиши аёлларнинг жамиятдаги ўрни алоҳида эканлигига урғу берган.
Шунингдек, Қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишига монелик қиладиган сабаблардан бири - "аёл уйида ўтирсин, хотин киши рўзғорига қарасин" қабилидаги ақидаларни парчалашга хизмат қилади, дея таъкидлаб ўтган Боситхонова.