Ўтган йилда қуриб топширилган уйларнинг зудлик билан расмийлаштирилиши сўралмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишСтроительство жилых домов
Строительство жилых домов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йилда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар зудлик билан расмийлаштириб олинмаса, уйлар нархига 15% қиймат солиғи қўшилади.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. 2019 йилда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар зудлик билан расмийлаштириб олинмаса, уйлар нархига 15% қиймат солиғи қўшилади. Бу ҳақда “Ўзшаҳарқурилишинвест” ИК ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Жилой дом для переселения по программе реновации в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантларига уй қандай тартибда берилади - эксперт изоҳи

Қайд этилишича, ушбу фойдаланишга топширилган уй-жойлар банк кредити маблағлари ҳисобига қурилган. Шу боис кредитга ҳисобланган фоизлар уй-жойлар нархига қўшилиб борилади.

Бунинг олдини олиш мақсадида айни дамда мижозлардан ўзларига топширилган квартирани қисқа муддатда ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб олишлари сўралмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг шу ҳақдаги (2019 йил 28 ноябр ПФ-5886-сонли) фармонининг  5-бандига мувофиқ, уй-жойлар 2020 йил 1 июлга қадар расмийлаштирилиб олиниши зарур.

Акс ҳолда квартира қиймати "Ўзшаҳарқурилишинвест" ИК ҳисоб-рақамига келиб тушмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0