Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда “Йил одами” деб эътироф этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на первом после выборов заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на первом после выборов заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус мукофот ва дипломни олиш учун ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрига келган.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга “Ала-Тоо айымдары” (“Ола-Тау хонимлари”) экологик ҳаракати томонидан “2019 йил одами” унвони берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, республика раҳбарияти топшириғига биноан махсус мукофот ва дипломни олиш учун ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрига келган.

© KOVALENKOПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев признан в Кыргызстане «Человеком 2019 года»
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда “Йил одами” деб эътироф этилди  - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев признан в Кыргызстане «Человеком 2019 года»

Маросимда “Ала-Тоо айымдары” экологик ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибаева нутқ сўзлаган. У ўз нутқида  Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиёда дўстлик, тинчлик, яхши қўшничилик, минтақа мамлакатлари ўртасида амалий ва қардошлик муҳитини яратиш бўйича олиб борилаётган сиёсат Ўзбекистон раҳбари номзодини танлашнинг асосий сабаби бўлганини таъкидлаган.

“Ала-Тоо айымдары” ҳаракати мукофоти, аслида, бутун Қирғизистон халқининг иродаси ифодасидир”, - дейилган хабарда.

Илҳом Неъматов Ўзбекистон президенти номидан “Ала-Тоо айымдары” ҳаракатига ва у орқали шахсан қардош Қирғизистон халқига Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътироф этилгани учун самимий миннатдорлик ва чуқур ҳурматни изҳор этди.

Янгиликлар лентаси
0