Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво кириб келади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСнег в Ташкенте
Снег в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши муносабати билан мамлакатда ҳафта давомида об-ҳаво шароитлари ўзгариб туради.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши муносабати билан мамлакатда ҳафта давомида об-ҳаво шароитлари ўзгариб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Фестиваль воздухоплавания в Мексике - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда 20та ҳаво шари учирилади

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17-феврал куни, яъни бугун республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз, ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Бироқ кечга бориб, мамлакатга Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими келади. Натижада ҳафта давомида об-ҳаво шароитлари ўзгарувчанлиги кузатилади. 

Жумладан, бугун - 17 феврал куни булутлар кўпайиб, тунда мамлакатнинг шимолий туманларига нисбатан бошқа қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилади. Ҳаво совиб, ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

Бу об-ҳаво шароити - эртага 18 февралда кун давомида кузатилади. Ҳаво ҳарорати эртага кечаси 0-5 даража илиқ, кудузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.

Иш ҳафтасининг ўртасида  совуқ ҳаво оқимининг таъсири айниқса, кечаси ҳали сезилиб туради, тунги ҳарорат 1-3 даража совуққача пасаяди, кундузи қуёш пайшанбага келиб ҳароратни 10-15 даражагача илитади.

Иш ҳафтасининг охирида об-ҳаво шароити яна ўзгаради. 21 феврал - Жума куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади. Шунингдек, шимолий туманларда ҳам ёғингарчилик кутилади.

Республиканинг Тошкент, Самарқанд Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсидагина ёғингаргарчлик кутилмайди. Тунги ҳарорат 0-5 даража илиққача кўтарилади, кундузи 10-15 даража атрофида бўлади.

“Ўзгидромет” ахборот хизматига кўра, бундай ҳарорат ойнинг шу даври учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан бир оз юқори.

Янгиликлар лентаси
0