Бу йилги Мюнхен хавфсизлик конференцияси америкаликлар ҳақидаги салбий стереотипларга қатъий мувофиқ равишда ўтказилмоқда. Агар жуда кўпиртирадиган бўлсак, унда бу салбий стереотип бизга ўзини қандай тутишни билмайдиган, ишбилармонлик музокараларини оёқларини стол устига қўйган ҳолда олиб борадиган, дафн маросимида ҳазил-мутойибаларни айтиб берадиган ва севимли кольтини тортишувда асосий далил сифатида ишлатадиган ўзига хос ковбой образини чизиб беради. Биз бу бўрттирилган салбий стереотип эканлигини таъкидлаймиз ва шунга ўхшаш стереотиплар ҳар қандай миллатга тегишли бўлиши мумкин, аммо бир нозик тарафи бор: Мюнхенда айнан шундай ковбой-дипломат, Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари, ҳозирда эса АҚШ давлат котиби Майк Помпео нутқ сўзлади. Америка дипломатияси бошлиғининг қиёфасини тўлдириш учун фақат ковбой шляпаси, пихли этик ва бир стакан виски етмаётгандай гўё: давлат котибининг башанг костюми унинг риторикасига мутлақо зид эди.
Аслини олганда, Помпео чиндан ҳам дафн маросимида жилмайиб, оптимизм билан хурсанд бўлиб юрди -, дафн маросимида ҳазиллашди - 2020 йилги Мюнхен Хавфсизлик Конференциясида расмий эълон қилинган мавзу ва лейтмотив "Ғарбсизлик" (Westlessness) эди.
Халқаро (яъни, Америка-Европа) конференция таҳлилчиларининг гуруҳи, унинг бошланишидан олдин эълон қилинган ва конференциянинг оҳанглари ва мақсадларини белгилаш учун тайёрланган махсус маърузасида, Ғарбий коллектив ўзининг нуфузини, ўзига хослигини, умумий қадриятларини йўқотаётганлигини кўрсатди - ва энди дунё қандай бўлишини ўйлаш вақти келди, коллектив Ғарбнинг мавқеи бугунги кунга нисбатан сезиларли даражада камайган дунёда.
Энди эса конференция саҳнасида аслида Ғарб мафкураси, Ғарб қадриятлари, Ғарб иттифоқлари ва Ғарбга асосланган дунёнинг таназзулига бағишланган конференцияда АҚШ давлат котиби кириб келади ва жасорат билан "Ғарб ғалаба қозонмоқда" деб баёнот беради.
France-Presse ахборот агентлиги Вашингтон дипломатияси раҳбари позициясини такрорлайди:
“АҚШ давлат котиби Майк Помпео шанба куни Вашингтоннинг глобал майдондан чекиниши ҳақидаги Европанинг пессимизмини транслатлантик муносабатларнинг ўлими “ортиқча бўрттирилган” дея рад этди. "Ғарб ғалаба қозонмоқда, биз биргаликда ғалаба қозонмоқдамиз”, - деди Помпео Мюнхен хавфсизлик конференциясида. <...> Трансатлантик альянснинг ўлими жуда бўрттирилганини хабар қилишдан мамнунман”, - деди у Марк Твеннинг таниқли иқтибосини ўзгартирилган ҳолда келтириб. <...> У Россиянинг ҳудудий амбицияларидан келиб чиқадиган таҳдидларга, Жанубий Хитой денгизидаги Хитойнинг ҳарбий қудратига ва Эроннинг Яқин Шарқдаги можаролар орқали ўтказаётган "террорчилик кампаниялари"га қарши биргаликда ишлаш зарурлигини таъкидлади.
Марказий разведка бошқармаси собиқ раҳбарининг бу сўзларининг кулгили томони, Америка томонидан Сурия, Шимолий Корея, Қрим ва ҳатто Эрон йўналишидаги ҳаракатларнинг натижалари ноаниқлигини кўриш осонлигида эмас. Қизиғи шундаки, Европа Иттифоқининг норозилиги ва жамоавий Ғарбнинг ўлими ҳақидаги баёнот Помпеонинг жавоб беришга уринган айбловлари билан умуман боғлиқ эмас.
Германия президенти Штайнмаер (уни рус пропаганда тезисларидан иқтибос келтиришда гумон қилиш умуман ножоиз) муаммони қуйидагича келтирган (CNBC иқтибоси):
“Бизнинг энг яқин иттифоқчимиз - Америка Қўшма Штатлари, ҳозирги (президент – таҳр.) маъмурият халқаро ҳамжамиятнинг ғоясини рад этади", - деди у. "Яна буюк", лекин қўшнилар ва шериклар ҳисобига" - Штайнмаер Трампни исмини айтмай, балки унинг ўз сайловолди кампаниясининг "Американи яна буюк қиламиз" шиорига асосланган ҳолда гапириб қўшиб қўйди.
Штайнмаернинг ушбу позицияси дипломатик немис тилидан прагматик рус тилига таржима қилишни талаб қилади: АҚШ бутун дунёнинг ҳисобига буюк эди, Европа бу бир қутбли (ёки Совуқ уруш даврида икки қутбли) дунёнинг баъзи бонусларидан АҚШнинг ўзи билан бирга фойдаланган, аммо энди Европани ўзини океан орти ҳамкорлари бошқа дунё билан бирга тунашга ҳаракат килаётгани маълум бўлди. Энди Берлин ва Парижда табиий савол туғилади: "АҚШ бизни ўғирламоқчи бўлган Ғарблиликнинг бизга нима кераги бор?" Жавоб равшан: бундай "Ғарбийлийлик" энди керак эмас ва авваллари яхшироқ бўлган дея нолишни бошлаш мумкин, аммо ўтган кунларни қайтариб бўлмайди.
Конференцияда қатнашган дунёдаги энг йирик Eurasia Group сиёсий консалтинг компаниясининг асосчиси, америкалик сиёсатшунос Ян Бремер конференция ҳақидаги фикрларни қисқа твитда сарҳисоб қилди:
“АҚШ бошчилигидаги глобал тартиб тугади. Энди у қайтмайди”.
Вашингтоннинг сиёсатидаги ўзгаришларни кутиб турган Европалик оптимистлар қилгани каби ҳозирги вазият Трамп маъмуриятининг халқаро муносабатларда ва Европа Иттифоқи ёки Буюк Британия билан муносабатларда бўлиши мумкин бўлган, рухсат этилган ва орзу қилинган нарсалар ҳақидаги ноёб қарашлари билан боғлиқ деб ҳисоблаш мумкин. Аммо Вашингтон - Берлин ва Вашингтон - Париж йўналишидаги муносабатлар муаммо Трампда ва унинг маъмуриятида эмас, балки АҚШ ўз муаммоларини "коллектив Ғарбдан ташқари" мамлакатлар ҳисобидан ҳал қилиш қобилияти тушиб кетди. Аммо АҚШнинг ўзининг таркибий иқтисодий муаммолари (масалан, АҚШ президентини ҳавотирга солаётган - савдо баланси ва бюджет – икки томонлама дефицити) йўқолмади, аксинча кучайиб кетди. ваҳоланки, Вашингтоннинг Европа Иттифоқини НАТОни қўллаб-қувватлаши учун йилига тахминан 370-380 миллиард доллар тўлашга мажбур қилиши (яъни Америка армиясини молиялаштириш учун), тўсатдан вужудга келган очкўзликдан эмас, балки бу Вашингтон нуқтаи назаридан вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўлидир.
Шунга ўхшаш мантиқни Европа Иттифоқининг ўзи билан савдо урушлари ва Трампнинг Европанинг Airbus концернини "бўғиш" уринишлари ёки немис автомобил ишлаб чиқарувчиларига нисбатан тарифлар (аслида санкциялар) таҳдиди мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу ерда гап тўсатдан пайдо бўлган иқтисодий жингоизмда эмас, балки ўз иқтисодиётини қутқаришнинг кескин иқтисодий зарурияти, бунинг учун Трамп ҳатто Пекин ёки Брюссел билан ҳам урушлар (хозирча иқтисодий) олиб боришга тайёр. Айнан шунинг учун Мюнхендаги европаликлар соғиниб қолган, маркази Америка ҳисобланган қулай дунё энди қайтмайди.
Шу нуқтаи назардан, Европа Иттифоқи раҳбарлари ташқи сиёсатга таъсир этувчи иккита муҳим омилни: "евроатлантик бирдамлик" ва "иқтисодий мақсадга мувофиқлик"ларни ўзгача баҳолай бошлайдилар. Вашингтон билан бирдамлик қадрланиши заифлашяпти ва худбин иқтисодий манфаатларнинг роли ўсиб бормоқда. Айнан шу нуқтаи назардан, Эммануэль Макроннинг Россия билан муносабатлари ҳақидаги сўзларини изоҳлаш керак:
"Бизда музлатилган можаролар, ишончсизлик тизими, киберхавфсизлик соҳасидаги можаролар, Россияда мутлақо ўзгартиришларга олиб келмаган санкциялар тўпланиб қолган. Мен уларни олиб ташлашни таклиф қилмайман, мен фақат таъкидлаб ўтмоқдаман. Бизнинг санкцияларимиз ва контрсанкциялар Россиягава Европаликларга шунчалик қимматга тушмоқда-ки, натижаларини ўта ижобий деб бўлмайди”, - деди Макрон.
Бироқ, муносабатларнинг қандайдир даражада нормаллашиши ҳали-ҳануз жуда узоқдир. Хозирда Европа ҳали ҳам ўзининг фундаментал манфаатларини ҳимоя қилишга уринмоқда. Масалан, Европа Иттифоқи “Шимолий Оқим-2”ни блокировка қилишдан бош тортмоқда, Европа Иттифоқидаги Америка интернет компаниялари фаолиятига солиқ солишга тайёрланмоқда, Huawei (АҚШ санкциялари остига тушган ва Мюнхенда Помпео шахсан койиган) билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини намойиш этмоқда ва агар америкаликлар Airbus ёки Европа автомобил концернларини "бўғиб қўйишга" ҳаракат қилсалар, АҚШга тарифлар билан таҳдид (аслида санкциялар билан) солмоқда. Европа Иттифоқидан ташқарида ўз сиёсий имо-ишораларга ва ўз сиёсатларини тарғиб қилишга Берлин ва Парижга ҳали куч ва ирода етишмаяпти.
Бироқ, Европанинг барча муаммолари, хатолари, қийинчиликлари ва хавф-хатарларига қарамай, Вашингтондан ажралиб, ўз йўлидан боришга уринишлари яна давом этади. Ян Бремер тўғри таъкидлаганидек, "ҳатто хавфсизлик ва бошқа масалаларда ўз" учинчи йўлида"ҳаракат қилишга уриниш ҳам Европа учун ниҳоятда муҳимдир: ва бутун дунёга Европа йиқилмаслигини, АҚШ ва Хитой ўртасидаги урушда Европа аросатда қолиб кетмаслигини ва Европа ҳалигача ўз аҳамиятига эга эканлигини исботлаш".
Европа муҳим аҳамиятга эгами? Дунё сиёсатининг кечаги аксиомаси жимгина очиқ саволга айланди ва бу Европа учун бу жуда ёқимсиз ҳиссий кашфиёт. Бу чақириққа жавоб излашни кузатиш янада қизиқроқ бўлади. Европанинг мустақиллигини ҳеч бўлмаганда минимал даражада қадрлайдиган европалик раҳбарларнинг қисман бесўнақай ҳаракатларига қараганда, рус шоири томонидан куйланган “ғамгин немис даҳоси” ва “ўткир галлча маъно” шуни тақози қилади-ки, Европанинг озодлиги калитларини Пекинда ва, албатта, Москвада излаш лозим.