ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 18 февралдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси кетма-кет учинчи ҳафта пасайишда давом этмоқда. Бу ҳафта 10,67 сўмга арзонлашиб, 9 528,49 сўмни ташкил қилди.
© Фото: Марказий банк матбуот хизматиВалюта курслари 18.02.2020 дан

Валюта курслари 18.02.2020 дан
© Фото: Марказий банк матбуот хизмати
Евро ҳам бу ҳафта арзонлашди. Унинг расмий курси 119,35 сўмга пасайиб, 10 319,35 сўмни ташкил қилди.
Узлуксиз пасайиб келаётган Россия рублида бу ҳафта қимматлашиш кузатилди. Рубль 1,30 сўмга кўтарилиб, 150,07 cўмни ташкил қилди.