ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистонда давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди. Бу 4594-сонли қарор билан қўшимча киритилган президент қарорида белгиланган.
Киритилган қўшимчага кўра, 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистоннинг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.
Таъкидланишича, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Эслатиб ўтамиз, 39 турдаги товарлар 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб мажбурий тартибда маркировкалананиши хабар қилинган эди.