ТОШКЕНТ, 16 февраля — Sputnik. Fix Price дўконлар тармоғини бошқарувчи компания “Бэст Прайс” МЧЖ Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди.
Бундан Интеллектуал мулк агентлигининг “Интеллектуал Мулк” тизими маълумотлари дарак бермоқда.
Компания ходимларни саралаб олишни ўтган йилнинг ёзида бошлаган эди. Таъкидлаш жоизки, ходимлари излаш ишлари Тошкентда олиб борилмоқда, демак, катта эҳтимол билан биринчи дўкон айнан пойтахтда очилади.
Fix Price – универсал чакана дўкони. У ўз хусусиятига эга: барча товарлар уларнинг турларидан қатъий назар белгиланган бир нархда сотилади. Масалан, Россияда 55 рублдан.