https://sputniknews.uz/20200216/13476529.html
Коронавирус сабаб “арвоҳ шаҳарларга” айланган Хитой мегаполислари
Коронавирус сабаб “арвоҳ шаҳарларга” айланган Хитой мегаполислари
Sputnik Ўзбекистон
Хитойда коронавирус авж олишда давом этмоқда. Эпидемия том маънода маҳаллий аҳолини уйларида қулфланиб ўтиришга мажбурлади. Кези келганда оёқ қўйишга жой... 16.02.2020, Sputnik Ўзбекистон
2020-02-16T15:15+0500
2020-02-16T15:15+0500
2020-02-16T15:15+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1347/58/13475860_0:15:3072:1753_1920x0_80_0_0_0cb005b537beae202c7cccafd4889031.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2020
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1347/58/13475860_0:0:3072:1930_1920x0_80_0_0_11f9daa15f3c184d1ea80603f121c083.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мултимедиа
Коронавирус сабаб “арвоҳ шаҳарларга” айланган Хитой мегаполислари
Хитойда коронавирус авж олишда давом этмоқда. Эпидемия том маънода маҳаллий аҳолини уйларида қулфланиб ўтиришга мажбурлади. Кези келганда оёқ қўйишга жой бўлмаган Пекин ва Шанхай каби йирик шаҳарлар ҳувиллаб қолган.
Ҳувиллаб қолган ва жонсиз Хитой шаҳарлари кўчалари қандай кўриниши Sputnik фотожамланасида.

Ухань кўчаларида Хитойнинг бошқа шаҳарларидаги сингари камдан-кам йўловчиларни учратиш мумкин.

Одамлар уйларидан ташқарига чиқишга қўрқиб қолишган. Ахир коронавирус 1,6 мингдан зиёд кишининг нарига дунёга жўнатишга улгурди.

Ухань кўчаларида камдан-кам учрайдиган йўловчилар ҳимоя ниқобисиз юришмайди.

Аксарият дўконлар Хитой Янги йилидан кейин ҳам ёпиқлигича қолмоқда.

Шаҳар аҳолиси ҳар куни шикоят қиладиган йўлдаги тирбандликлар ўз ўзидан йўқолиб қолди.

Айниқса, ҳамиша гавжуд бўлган йирик йўл айланманлари қўрқинчли кўринади, гўёки зомби ҳақида фильм суратга олинаётган ўхшайди. Зоғ учмайди.

Хитой бир зумда қотиб қолган мамлакат таассуротини уйғотади. Одатда шовқин-суронли бўлган савдо кўчалари гўёки кинолардагидек ўтмишга қайтган ва вақт тўхтаб қолган.

Пекиндаги ҳувиллаб қолган вокзал.

Кўчаларда сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини учратиш қийин. Ниқобли қиз Пекиндаги Тақиқланган шаҳар ёнида суратга тушмоқда.

Оғир эпидемия вазияти сабаб таътиллар яна узайтирилди. Корхоналар ишни 21 февралдан кейин бошлашлари керак.

Сўнгги маълумотларга кўра, COVID-2019ни юқтирганлар сони 69 195 кишига етган. Ундан 1665 киши вафот этган, 9419 киши эса тузалишга муваффақ бўлган.

Хитой раҳбари ҳозирда эпидемияга қарши фаол кураш олиб борилаётганини таъкидлади.