Қўқонда отишмадан сўнг 25 киши қўлга олинди

© УВД Ферганской областиОружие, изъятое у задержанных в Коканде хулиганов
Оружие, изъятое у задержанных в Коканде хулиганов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Милтиқдан сочма ўқ билан 3 кишига жароҳат етказган фуқаро ва унинг дўстлари эҳтиёт чорасида сифатида вақтинча қамоққа олинган.

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Қўқонда феврал бошида содир этган жиноятда гумонланаётган 25 кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Фарғона ИИБ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 2020 йил 05 феврал кечаси Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналардан бирида келиб чиққан жанжал оқибатида 3 нафар фуқаролар сочма ўқдан олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ИИВ текширув натижасида жароҳатлар 27 ёшли фуқаро З.М. томонидан рўйхатдан ўтмаган "ИЖ-18" русумли қирқма милтиғи билан етказилганлиги аниқланган.

© УВД Ферганской областиХолодное оружие, изъятое в Коканде
Қўқонда отишмадан сўнг 25 киши қўлга олинди - Sputnik Ўзбекистон
Холодное оружие, изъятое в Коканде

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддалари (Қасддан одам ўлдиришга суииқасд) ва 277-моддаси (Безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсларга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши бўйича олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари ва олинган тезкор маълумотларга кўра Ички ишлар бошқармаси,  Давлат ҳавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда 14 февраль куни Қўқон шаҳрида шартли ном остида ўтказилган   “Тонг” тадбири давомида ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 25 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан "маъмурий қамоқ" қўлланилган ва уларни ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

© УВД Ферганской областиХолодное оружие, изъятое у преступников
Қўқонда отишмадан сўнг 25 киши қўлга олинди - Sputnik Ўзбекистон
Холодное оружие, изъятое у преступников
Янгиликлар лентаси
0