Ялтадан Сочигача - Россия жанубининг энг романтик шаҳарлари

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишРегионы России. Крым
Регионы России. Крым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг жанубий шаҳарларида баҳор нафаси сезилмоқда. Пятигорскда "шамол мусиқаси", Сочидаги "Ўпичлар хиёбони", Ялтадаги Эйфель минораси - севги изҳорлари учун энг яхши жойлар бўлиши мумкин...

ТОШКЕНТ, 14-фев - Sputnik, Светлана Баева. Аллақачон, мамлакатдан чиқмасдан, ҳафтанинг дам олиш кунларини баҳор бошланадиган шаҳарда ўтказишингиз мумкин ва бу ерда - севиб қолиш, таклиф қилиш мумкин. Россиянинг жануби романтика билан нафас олмоқда. Пятигорскда "шамол мусиқаси" янграйди, Сочидаги Поцелуевский сквери чорлайди ва йўловчиларни ҳайратга солади, Ялтадаги Эйфель минораси севги изҳорлари учун энг яхши жой. "РИА Новости" материалида Есениннинг маккор телеграммаси, Таманнинг мулойим аҳолиси ва "Асса" даги симли йўллари афзалликлари.

Ялта: Париж соҳилида ва иккиси учун сим йўли

Қиш ва баҳор Ялта романтикаси - бу Никитский ботаника боғи, у ерда ҳар доим бирор нарса гуллайди, Париж пляжига ишора бўлган пляж, шаҳарнинг барча йўллари ва кўчалари бирлашадиган соҳил бўйлаб сайр.

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПрохожие на январской набережной Ялты
Ялтадан Сочигача - Россия жанубининг энг романтик шаҳарлари - Sputnik Ўзбекистон
Прохожие на январской набережной Ялты

Ва шунингдек, чиройли хато. 2011 йилдан бери соҳил бўйида, ёши жуда улуғ машҳур гигант чинор дарахти остида (баландлиги 30 метрдан ошади) "Севги тахтаси" туради. Агар афсонасига юзлансак, Сергей Есенин бир асрлик дарахт остида Айседора Дунканни учрашувларга таклиф қилар эди. Аммо ишонишни кераги йўқ, воқеа қайғули.

"Бу сайёҳлар эртаги. Есенин ва Дункан Ялтада турли вақтларда бўлишган", - дейди Дмитрий Погребняк, шаҳар сайёҳлик-маълумот марказининг асосчиси, "Дункан Есениндан бошқасини севиши, турмушдалиги ва бахтли эканлиги тўғрисида телеграмма олди".

Машҳур раққоса чинорга мафтун бўлиб қолди, гигантга ҳатто унинг исми берилди.

© Sputnik / Alexey Malgavko / Медиабанкка ўтишПрохожие на одной из улиц Ялты во время ливня
Ялтадан Сочигача - Россия жанубининг энг романтик шаҳарлари - Sputnik Ўзбекистон
Прохожие на одной из улиц Ялты во время ливня

Дмитрий севишганларга "Асса" филмидаги афсонавий (кабиналар икки кишига мўлжалланган) сим йўлида - худди шу Ленин соҳилидан Дарсан тепалигининг тепасига қадар учишни маслаҳат беради. "Жуда ғайриоддий ҳисслар: кичкина кабиналар ва жуда баландга кўтарилиш. Сиз шаҳар узра учиб борасиз ва сиз уйларга, дарахтларга тегиб кетишингиз мумкин", - дея сайёҳлар диққатга сазовор жой ҳақида таассуротларини билдиради.

Қрим шаҳри ҳатто ўз Эйфель минорасига эга. Албатта, у Париждан 30 баравар кичик, аммо у жуда романтик жойда - пирс устида жойлашган. Массандра пляжини безаш учун яратилган дизайн вақтинча бўлиши режалаштирилган эди, аммо шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга, айниқса севишганларга шу қадар ёқдики, у доимий яшаш ҳуқуқини олди.

Сочи: романтик учрашувлар ва арзон яхталар

"Ҳудди Испанияга бориб қолгандайман! Қуёш ботмоқда, чайкалар учиб юрипти", - деб эслайди Сочи денгиз порти ҳақида москвалик Марья Терехова, - Ва манзаралар очиладиган верандали ресторанлар жуда кўп! "

Кечани яхтада давом этиш имконияти мавжуд. Айтганча, гидлар сўзларига кўра, бу арзон завқ - бир киши учун 500 рублдан бошлаб. Албатта, сиз очиқ денгизга чиқишингиз об-ҳавога боғлиқ, аммо ҳордиқ йил бўйи давом этади.

© Sputnik / Nina Zotina / Медиабанкка ўтишМорской вокзал в Сочи
Ялтадан Сочигача - Россия жанубининг энг романтик шаҳарлари - Sputnik Ўзбекистон
Морской вокзал в Сочи

Сочига кўпинча муҳим воқеаларни - тўй ёки биргаликда яшашнинг юбилейини нишонлашга келишади. "Сочи маркази истироҳат боғларида янги турмуш қурганлар ва севишганлар сайр қилишади. Ҳатто Поцелуевский сквери ҳам бор, доим кўкариб турган дарахтлари, скамейкалари, фаввораси билан", дейди Светлана Васькова.

Бироқ, у ўпишиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Марказий Сочи гастрономи директори Иван Поцелуев номи билан аталган. Аммо бу жуфтликларга халақит бермайди, ваҳоланки рўйхатга олиш идораси биноси яқинда.

Янги турмуш қурганлар Ахун тоғига ҳам тез-тез борадилар. "Афсонага кўра, бу жой эркакларга куч ва қувват бағишлайди, - деб тушунтиради Светлана." У ерга жигитлар ўғирланган гўзалларни унинг тепасига олиб кетишган дейишади ".

Пятигорск: шоир, қаҳрамон ва "уятсиз ванналар"

"Момақалдироқ пайтида булутлар томимгача пасаяди", деб ёзади замонамиз қаҳрамони Григорий Печорин Пятигорскдаги уйи ҳақида.

Ушбу курорт шаҳрининг кўплаб романтик жойлари Михаил Лермонтов билан боғлиқ. Масалан, энг машҳур тоғ - Машук. Этагида шоир дуэль олдидан сўнгги ойларни ўтказган уй. Шимолий-ғарбий этагида у ўлдирилди. Лермонтов гроти мавжуд, у жойдан гўзал манзара очилади.

© Sputnik / Denis Abramov / Медиабанкка ўтишЖители и гости Пятигорска встречают Новый год на вершине горы Машук
Ялтадан Сочигача - Россия жанубининг энг романтик шаҳарлари - Sputnik Ўзбекистон
Жители и гости Пятигорска встречают Новый год на вершине горы Машук

Машукнинг Михайловский тизмасида "Еолова Арфа" айвончаси жойлашган - Пятигорскнинг 200 йилдан ортиқ давомидаги рамзларидан бири. Унинг номи бежиз эмас. Илгари ротондада чиндан ҳам торли эофонлар (шамол ёрдамида чалинадиган асбоблар) бўлган. Энди товушлар табиат ҳодисасига боғлиқ эмас - замонавий карнай тизими ишлайди.

"ПровалЪ" ғорига борадиган йўлда, ўзининг  ноёб карстли мовий сувли кўли билан танилган нозик жой бор - "Бесстыжие ванны" (Уятсиз ванналар). Бу минерал сув билан тўлдирилган табиий ўйилмалар. Ўтган асрнинг бошларидаёқ баъзи дам олувчилар у ерда яланғоч ҳолда чўмилишган.

Хозирда Қуёш (ёки Севги)дарвозалари ўрнида, афсонага кўра, ота Эльбрус ва унинг ўғли Бештау ўртасидаги гўзал Машукнинг юраги учун жанг бўлган. Бу фожиали якунланди: ҳамма ҳакоқ бўлиб тоғларга айланди ва қизнинг аччиқ кўз ёшларидан бу дарвозаларни қуришган. Энди бу ерга янги турмуш қурганлар келишмоқда: агар куёв келинни уч марта дарвоза орқали олиб ўтолса, уларнинг истаклари амалга ошади деб ҳисобланади.

Тамань: қадимийлик, казаклар ва тўй узуклари

Тамань станицаси ҳам Михаил Лермонтов билан чамбарчас боғлиқ, аммо Печорин уни "Россиянинг барча қирғоқ шаҳарларидан энг жирканч шаҳар" деб атади. Аҳоли хафа бўлмади (эҳтимол шоир қишлоқни кейинги "даражага" кўтарганлиги бунга сабаб) ва шоирга ёдгорлик ўрнатишган - шу ернинг ўзида, қирғоқда унинг уй музейи жойлашган.

© Sputnik / Георгий Зимарев / Медиабанкка ўтишЗдание вокзала на станции Тамань-Пассажирская на пути следования поезда "Таврия" Санкт-Петербург - Севастополь.
Ялтадан Сочигача - Россия жанубининг энг романтик шаҳарлари - Sputnik Ўзбекистон
Здание вокзала на станции Тамань-Пассажирская на пути следования поезда "Таврия" Санкт-Петербург - Севастополь.

Тамань ҳудудида иккита денгиз боғланган - Азов ва Қора. Ва шу ернинг ўзида Атаман очиқ осмон музейи бағишланган, Қора денгиз казакларининг тарихи бошланди.

Бу ерда ҳам ўзининг романтик ҳикоялари ва жойлари мавжуд: масалан, Темирчи Ховлисида "Икки узук" ҳайкали. "Бир пайтлар қишлоқда бир камбағал ёлғиз уста бу станицада ўрнашди, иш бошлади ва бой казакнинг қизига ошиқ бўлди", - деб афсонани айтиб беради "Атамань" методисти Вера Купцова. - Табиийки, отаси никоҳга қарши эди, аммо темирчига ўз севги рамзи бўлган бирор нарса ясашни буюрди. " Уста тўй узукларини ясади ва тўй бўлиб ўтди.

Абрау-Дюрсо: овулнинг ўрнига кўл ва кўп шампан виноси

Қайғули севги афсонаси билан боғлиқ кўл, тоғлар, шампан виноси – Новороссийск яқинидаги ноёб жойда ўтказилган ҳафта жуда эсда қоларли бўлиши мумкин.

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЗавод шампанских вин в Абрау - Дюрсо
Ялтадан Сочигача - Россия жанубининг энг романтик шаҳарлари - Sputnik Ўзбекистон
Завод шампанских вин в Абрау - Дюрсо

Афсоналар айтишича, бир вақтлар бу ерда ҳеч қандай сув омбори бўлмаган, катта овул жойлашган бўлган. У ерда Абрау исмли бир қиз яшаган, у чўпон Дюрсони севиб қолган. Гўзалнинг бой ота-онасига бу жуда ёқмаган. Аммо шу вақтга келиб, Худо овул аҳолисига ғазабини сочди ва қишлоқ ер остига шўиғиди. Унинг ўрнида эса кўл пайдо бўлди. Икки севишган ўша пайт ўрмонда эдилар ва сақланиб қолишди. Қайтиб келгач, Абрау қаттиқ йиғлади (кўз ёшларидан оқаётган сувдан ариқ пайдо бўлди) ва қайғудан ўзини чўктиришга қарор қилди. У буни уддалай олмади, лекин сув устидан тўғри чўпоннинг бағрига югурди.

Энди кўлнинг атрофи учрашувлар учун ажойиб жой. Масалан, шампан виноси заводи подвалига тушишингиз, асрлар давомида бу ичимликни тайёрлаш сирларини билиб олишингиз мумкин, энг муҳими, уни татиб кўришингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0