Самарқанд вилояти собиқ божхона ходими қамоққа олинди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСледственный изолятор, архивное фото
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Самарқандда божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили қамоққа олинди” мавзусида хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган “Самарқандда божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили қамоққа олинди” мавзусида хабар юзасидан баёнот берди.

Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент божхона бошқармасида янги тайинлов амалга оширилди

Хусусан, 2018 йил январь ойида собиқ божхона ходими С.Ш.З. Самарқанд шаҳрида жойлашган “Темир Сервис Плюс” МЧЖга қарашли ТИР паркига бориб, у ерда республика ҳудудидан транзит равишда ўтиб кетиши керак бўлган ва божхона назорати остида турган юк автотранспорт воситасини гўёки тезкор тадбир ўтказиш мақсадида олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги ҳолати айнан Давлат божхона қўмитаси томонидан олиб борилган ички тезкор текширув ҳаракатлари натижасида аниқланган ва мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра Самарқанд вилояти божхона бошқармаси собиқ ходими С.Ш.З. ўз хатти-ҳаракатлари билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганлиги учун божхона органларидан бўшатилган.

Давлат божхона қўмитаси томонидан собиқ божхона ходими С.Ш.З.нинг божхона тизимидан бўшатилгандан кейинги ҳаракатлари устидан олиб борилган қўшимча тезкор кузатув тадбирлар натижасига кўра Давлат божхона қўмитаси томонидан 2019 йил 8 февраль куни Жиноят кодексининг 182 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва тўпланган иш ҳужжатлари тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун ДХХ Тергов бошқармасига юборилган. 

Мазкур жиноят иши доирасида фуқаро С.Ш.З.га нисбатан 2019 йил 11 февраль куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирги кунда фуқаро С.Ш.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 182 ва 211-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0