ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Мюнхен техник университети профилактика ва спорт тиббиёти маркази директори ва Германия юрак фондининг илмий маслаҳат кенгаши аъзоси, кардиолог Мартин Холле Focus порталига ортиқча вазн, жисмоний машқлар етишмаслиги ва нотўғри овқатланиш юқори қон босимининг сабаби эканлигини айтди.
Дори-дармонсиз қон босимини қандай тушириш ҳақида баъзи маслаҳатлар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар куни 15 дақиқалик пиёда юриш қон босимини симоб кўрсаткичининг беш дан саккизгача миллиметрга камайтиришга ёрдам беради. Бироқ, мутахассис қаттиқ толиққунча велосипед миниш ёки югуриш шарт эмаслиги ҳақида огоҳлантирган. У тоза ҳавода машқ қилишдан завқланишни маслаҳат берди.
Шифокор яна бир самарали усул сифатида колбаса, нон ва пишлоқ миқдорини камайтиришга чақирди. Уларнинг кардиолог сабзавот билан алмаштиришни таклиф қилди. Бундан ташқари, у кўп миқдордаги туз ҳам қон босимини ошириши мумкинлигини эслатди.
Рационни ўзгартириш килограмм камайишига ҳисса қўшади, бу шунингдек босимни бешдан ўн миллиметргача камайтириши мумкин.