Ўзбек талабаларининг оммавий қайтарилиши: Қозоғистон ТИВ баёнот берди

© Акимат Алматинской областиФлаг республики Казахстан
Флаг республики Казахстан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон ташқи сиёсий идораси изоҳига кўра, талабаларнинг оммавий қайтарилиши Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг баёноти билан боғлиқ

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатдан оммавий қайтишлари ҳолатига изоҳ берди. Sputnik Қозоғистон хабари асосида.

Умед Мансуров - Sputnik Ўзбекистон
Ўқишни кўчириш тартиби бузилади: Мансуров Тожикистондан ўзбек талабларининг кетиши ҳақида

Ташқи сиёсий маҳкамада аниқлик киритилишича, Қозоғистон ТИВ Ўзбекистон томонидан расмий мурожаат олган. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев барча ўзбек талабаларини ватанга қайтишга чақиргани айтилган.

"Ўзбек талабаларига йўлланган чорлов қўшни республикада таълим тизимининг ислоҳ қилиниши билан боғлиқ. Ҳозирда Ўзбекистонда чет элда, асосан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда таҳсил олаётган барча талабалар, улар ўз ўқишларини ватанда, ота-онасининг ёнида давом эттира олишлари учун қўшимча шароитлар яратилмоқда", - деди Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон олийгоҳларида айни вақтда ватандошлар учун квоталар ва грантлар сони кўпайтирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги февраль ойининг бошида қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчиришлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 кунга узайтирилди >>>

Илгарилари ўзбек талабаларида бундай имконият бўлмаган. Кўнгилли равишда ўқишни кўчириш қарори, талабалар ота-оналари томонидан ўз фарзандларига моддий ёрдам юборишда юзага келаётган қийинчиликлар туфайли қабул қилинган. Бундан ташқари, талабаларнинг ота-оналари қўшни мамлакатлардаги олий даргоҳлардаги таълим сифатидан ҳам норози бўлганлар.

Янгиликлар лентаси
0