Тошкентдаги “Бўрижар” каналидан аёл кишининг жасади топилди – фото

© Фото: МЧС УзбекистанПроходящая через канал труба в Ташкенте
Проходящая через канал труба в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жасаднинг танасида зўравонлик излари йўқ. Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва прокуратура раҳбарлари етиб келишди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Тошкент сув каналларидан бирида аёл кишининг жасади топилди, деб хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

“Бугун, 13-февраль куни соат 7.40 да Чилонзор тумани “Бўрижар” каналида тахминан 45-50 ёшли номаълум аёл кишининг жасади топилди. Жасаднинг танасида зўравонлик излари йўқ. Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва прокуратура раҳбарлари етиб келишди”, - дейилган хабарда.

© ГУВДВ канале Ташкента обнаружили тело неизвестной женщины - фото
Тошкентдаги “Бўрижар” каналидан аёл кишининг жасади топилди – фото - Sputnik Ўзбекистон
В канале Ташкента обнаружили тело неизвестной женщины - фото

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Чилонзор тумани ҳудудидаги “Совпластитал” корхонаси биноси ортидаги Бунёдкор кўчаси бўйлаб ўтувчи каналда янги туғилган ўғил бола жасади топилганди.

Янгиликлар лентаси
0