Мирзиёев ДХХ раҳбарияти билан давлат чегарасини қўриқлаш масаласини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев провел рабочее совещание посвященное вопросам совершенствования системы охраны и защиты Государственной границы Республики Узбекистан.
Мирзиёев провел рабочее совещание посвященное вопросам совершенствования системы охраны и защиты Государственной границы Республики Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилди

Тадбирда президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Чегара қўшинлари фаолиятининг амалий натижалари ҳамда мамлакат Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони томонидан ўтган йил 27 август кунги йиғилишда белгиланган вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.

Бугунги кунда халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада оширишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Замонавий автоматлаштирилган чегара назорати тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, Чегара қўшинлари бўлинмаларининг куч ишлатар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро уйғун ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларини профессионал тайёрлаш сифатини ошириш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Президент России Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Путин олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилишди

Сарҳадлар хавфсизлиги ва дахлсизлигини ишончли ва кафолатли таъминлаш – халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, мамлакат тараққиёти кафолати экани алоҳида таъкидланди.

Марказий Осиё давлатларининг чегара идоралари билан алоқаларни изчил ривожлантириб бориш, турли халқаро ташкилотлар билан қўшма тадбирларни кўпайтириш ҳамда хорижий шериклар билан чегараолди ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев минтақада савдо, туризм алоқалари ва маданий алмашинувларни мустаҳкамлаш, одамларнинг борди-келдисини кўпайтириш мақсадида фуқаролар ва хорижлик меҳмонлар учун Давлат чегарасини кесиб ўтишда қулай шароитлар яратиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, мутасадди тузилмалар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0