ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда авиаёқилғи нархи сезиларли пасайтирилган – 1 тонна нархи 880 доллар атрофини ташкил этади.
Транспорт вазирлиги раҳбари Элёр Ғаниев “Uzbekistan GTL” лойиҳаси ишга туширилиши авиаёқилғи бозордаги муҳим қадам бўлишини айтди. Жорий йилда корхона ишга туширилиши керак. Унинг тахмин қилинаётган қуввати 1 млн 700 минг тонна турли ёқилғиларни ишлаб чиқариш (дизель, бензин, авиакеросин).
“Ишончим комилки, ушбу корхонанинг ишга туширилиши билан бизда, умуман олганда, авиаёқилғи билан таъминлашда муаммо бўлмайди. Афсуски, ҳозир уни ишлаб чиқариш “Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва “Uzbekistan Airports”ни тўлиқ таъминлаш учун етарли даражада эмас, шунинг учун ёқилғини импорт қилишга мажбурмиз”, - деди вазир Sputnik мухбирига.
Бироқ, вазирнинг сўзларга кўра, шу билан бирга нарх камида 120-140 долларга пасайтирилган ва бу рақобатнинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратади. Ғаниев вазирлик нархлар минтақадаги ўртача кўрсатгичдан юқори бўлмаслиги учун авиаёқилғи нархини назорат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, Траспорт вазирлиги раҳбари идоранинг яқин келажакдари режалари “аэропорт йиғимлари” қисқартириш эканини қайд этди.
“Бу катта сумма, биз уни камида 20 фоизга пасайтиришни режалаштирмоқдамиз. Шундай қилиб, аэропорт хизматлари 20 фоизга арзонлашади ва бу ҳам йўловчи ташувчилар, ҳам юк ташувчилар учун аэропортларимизнинг жозибадорлигини оширишга туртки бўлади. Биз Ўзбекистон янада жозибадор йўналиш бўладиган шароитлар яратамиз”, - деди Ғаниев.