ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Россия билан СНВ-3 (СХҚ Стратегик ҳужум қуроллари - Таҳр.) шартномасини узайтириш шартларини ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишни афзал кўради. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Америка тез орада бу борада музокаралар ўтказилишига умид қилмоқда.
"Биз оммавий ахборот майдонида эмас, балки Россия ҳукумати ва Владимир Путин билан музокаралар олиб борамиз. Биз яқин орада россиялик ҳамкасбларимиз билан музокаралар столига ўтирамиз ва ушбу муҳим масалаларни муҳокама қиламиз”, - деди у Вашингтондаги Атлантика кенгашида ушбу шартномани узайтиришнинг мумкин бўлган шартлари тўғрисида саволга жавоб бераётиб. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.