Ўзбекистон ва ЖССТ ҳамкорлик келишувини имзолади

© Отдел по связям с общественностью Министерства здравоохраненияМежду ВОЗ и Министерством здравоохранения Узбекистана подписано соглашение
Между ВОЗ и Министерством здравоохранения Узбекистана подписано соглашение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келишув ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг Ўзбекистонга ташрифи давомида имзоланган.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган икки йиллик ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ушбу ҳужжат ўзаро маслаҳатлашувлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мустаҳкам ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилади.

Мамлакат ССВ вазирлиги хабарига кўра, келишув  ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори  Ханс Клюгенинг Ўзбекистонга ташрифи давомида имзоланган. Бу янги сайланган директорнинг хорижий мамлакатга илк ташрифидир.

Здание министерства здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ССВ Ўзбекистонда коронавирус тарқалганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди

Вазирликда бўлиб ўтган брифингда Ханс Клюге Ўзбекистон юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашда Марказий Осиёнинг етакчи давлатларидан бири экани, ушбу йўналишда давлат сиёсати даражасида муҳим қадамларни ташланаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбирда, шунингдек, ЖССТ ва Ўзбекистон соғлиқни сақлашнинг кўплаб муҳим масалаларида яқиндан ҳамкорлик қилиб келинаётгани таъкидланди.

Таъкидланишича, Сирдарё вилоятида ташкилот экспертлари кўмагида тиббий хизматларнинг янги моделлари бўйича қўшма пилот лойиҳаси бошланганлиги маълум қилинган. Лойиҳа аллақачон яхши натижалар кўрсатаётгани ва босқичма-босқич бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, ЖССТ ва Ўзбекистон ҳамкорликда умумий соғлиқни сақлаш қамровига эришиш, яъни ҳар бир фуқаронинг зарур тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлашга бўлган интилишлари бирлаштирилгани юқори баҳоланди.

Янгиликлар лентаси
0