Бухорода янги газ захираси аниқланди

© Пресс-служба “Узбекнефтегаз”В Бухаре выявлены новые запасы газа на глубине 2000 метров
В Бухаре выявлены новые запасы газа на глубине 2000 метров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда 2054-2105 метр чуқурликда олинган табиий газнинг кунлик дебити 200 минг метр кубни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Бухоро вилояти Жондор туманидаги қудукда олиб борилган бурғулаш ишлари натижасида табиий газ оқими борлиги аниқланди.

Манометр - Sputnik Ўзбекистон
“Тўмарис” конидаги янги қудуқдан газ олинди

“Ўзбекнефтгаз” хабарига кўра, қудуқни 2054-2105 метр оралиғида (XV-1, XV-2 катламлар) бурғулаш жараёнида синаб кўрилганда саноат миқёсидаги табиий газ оқими борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу олинган табиий газнинг кунлик дебити 200 минг метр кубни ташкил қилмоқда. Лойиҳага кўра, қудуқни 2850 метр чуқурликгача бурғулаш ва қуйи юра қатламларнинг нефтгазга маҳсулдорлигини аниқлаш назарда тутилган.

Айни пайтда қудуқда терриген юра ётқизиқларини ўрганиш учун 2850 метргача бурғулаш ишлари давом эттирилмоқда

Янгиликлар лентаси
0